Ўзбекистон йил давомида АҚШ, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказди. Асосий мавзу учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўлди. Қолаверса, Мудофаа вазирлиги миллий армиянинг шайлигини ошириш учун қуролли тўқнашувлар таҳлили олиб борилаётганини билдирди.
Шавкат Мирзиёев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш марказига ташриф буюрди. У ходимлар кибержиноятларнинг олдини олиш учун технологияларни яхши билиши кераклигини таъкидлади. У, шунингдек, вазирликда учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш бўйича тузилма яратиш вазифасини ҳам қўйди.
Сенаторлар дрондан ноқонуний фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиловчи қонунни маъқуллади. Аппаратни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод қилиниши ҳам мумкин. Ҳозирда дронларни ноқонуний олиб кириш, сотиш, олиш, сақлаш ва фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик мавжуд.
Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Жазо чоралари қатъий белгиланган бўлсада, ушбу тоифадаги жиноятлар сони йилдан йилга кўпайиб бораётгани айтилган.
Хитой сентябрдан ҳарбий мақсадларда қайта жиҳозланиши мумкинлигидан хавотирланиб, фуқаролик дронлари экспортига чекловлар киритмоқда. Дронларнинг айрим бутловчи қисмларини рухсатсиз экспорт қилиш ҳам тақиқланади.
Мудофаа саноати давлат қўмитаси тасарруфидаги марказ Ўзбекистонда илк учувчисиз дрон ишлаб чиқарди. LOCHIN аппарати — разведка қилиш, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажара олади. Қолаверса, қурилмадан қишлоқ хўжалигида ҳамда қўриқхоналарни, йўлларни, ижтимоий инфратузилма ва муҳим объектларни кузатишда фойдаланиш мумкин (видео).
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг